Россия рубли дунёнинг етакчи валюталари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

  • 10 октябрь 2019, 18:59
  • 1 812
  • Дунё
  • Россия рубли дунёнинг етакчи валюталари рейтингида биринчи ўринни эгаллади
    Фото: «Российская газета»
    Россия рубли жорий йилда дунёнинг етакчи валюталари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Дарё нашри.
    Йил бошидан бери рубл долларга нисбатан 7,4 фоизга қимматлади. Исроил шекели 7,2 фоиз билан иккинчи ўринда қайд этилган.

    Рейтингнинг кейинги ўринларидан анча тафовут билан Япония енаси (2,7 фоиз), Канада доллари (2,4 фоиз) ва Индонезия рупийси (1,63 фоиз) ўрин олган.
    Дунёнинг етакчи валюталари рўйхатида охирги ўринни Швейцария франки эгаллаган.

    Таҳлилчилар рублнинг долларга нисбатан курси АҚШ Федерал захира тизими қайта молиялаштириш ставкасини камайтириши ёки йўқлигига қараб ўзгаришини тахмин қилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россия рубли дунёнинг етакчи валюталари рейтингида биринчи ўринни эгаллади