Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди

  • 15 октябрь 2019, 22:57
  • 7 071
  • Дунё
  • Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди
    Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди.

    Маълум бўлишича, тожикистонлик Комилжон Турабоев қизнинг оиласининг яқин таниши бўлган. Қиз бўлиб ўтган воқеа ҳақида ўзининг яқин дўсти Исломиддинга айтиб берган. Йигит қизнинг онасини ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга кўндирган.

    Шундан сўнг қиз ва унинг сингиллари ижтимоий бошпанага, онаси эса чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига юборилган.

    Қиз, шунингдек, видеомурожаат ёзиб олган бўлиб, унда эркак қизни унинг онасини депортация қилиш билан, сингилларини эса мактабдан ҳайдаш билан қўрқитганини айтган. «Мен ундан қўрқар эдим, лекин оилам учун чидардим», — деган жабрланган қиз видеомурожаатда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди