19:13 / 17.10.2019
4 674

Самолётни севиб қолган қиз (фото)

Самолётни севиб қолган қиз (фото)
Германиянинг Берлин шаҳрида яшовчи 30 яшар Мишел Кўбке ўзини Боэинг 737-800 самолёти билан ишқий алоқада деб ҳисоблайди. Унинг айтишича қиз ушбу йўловчи самолёт билан 5 йилдан буён яқин алоқада яшамоқда. Ушбу 737-800 жудаям жозибадор ва нафис қилиб ясалган. Шунинг учун ҳам Мишел унинг лақабини немисча “Счатз”, яъни "Азизим" деб атаган.
Мишел учиш учунгина унинг бортига кира олади. Бошқа одатий муҳаббат алоқаларига ўхшамаган ҳолда, Мишел ўзининг йигити(самолёти) билан жуда кам вақт ўтказади. Ўзининг айтишича самолёт билан ишқий муносабатда бўлиш жуда мушкул, чунки Мишел у билан фақатгина парвоз вақтида ёки ангар (самолётлар сақланадиган махсус омборхона)дагина кўриша олади. Бундай имкониятлар эса жуда камдан кам бўлади.
Бироқ, у ўз севгисини қондиришнинг турли хил усулларини топди.

У шундай дейди: "Мен ўзимни қайсидир маънода муҳаббатимни қондириш учун уйимда унинг шиша толали материалдан ясалган кичик моделини ясаганман." У бу макетни тунда қучоқлаб ухлайди, ҳаттоки унинг самолётнинг эшиклари ва панелларини қучиб ҳамда ўпиб тушган суратлари ҳам мавжуд.
Мишелнинг самолётга бўлган муҳаббати обектофилия деб номланади - яъни жинсий ёки романтик жозибанинг маълум бир жонсиз нарсага қаратилиши.

Аммо Мишел Боэинг билан бўлган муносабатларнинг жисмоний томонларини одамларникидан фарқ қиладиган даражада деб ўйламайди.
Унинг тушунтиришича: "Бу одатий муносабатларга ўхшайди, биз оқшомларни бирга ўтказамиз ва бирга ухлаймиз".

Мишел 2013 йил ноябр ойида биринчи парвозини амалга оширганида самолётларга мойиллиги борлигини тушунди. 2014 йил март ойида у ўзининг биринчи 737-800 самолётига ўтирди ва бу бир парвоздаги севги эди.

Ушбу парвоз ҳақида у шундай дейди: "Бу менинг илк парвозим эди ва мен самолётга қадам қўйишим биланоқ, у менинг муҳаббатим эканлигини ҳис қилдим. Унинг энг қудратли қисми бу қанотлари эди. Ўшандан буён ҳар сафар унинг қанотларига тегсам, дарҳол кафтларим терланиб, ҳаяжонланаман."
Қиз ушбу самолёт билан турмуш қуриб, аэропорт ангарида яшамоқчи ва унинг бу ҳаракати ҳеч кимга зиён етказмаслигига ишончи комил. У одамлар уни тушунишини ва бундай муносабатни устидан маломат қилмасликларини хоҳлайди, аммо барибир унинг бу ҳаракатларига қарши чиқувчи инсонлар борлигини тан олади. Ўзининг таърифи билан айтганда у бошқаларга умуман ўхшамайди ва шунинг учун ҳам 737 га бўлган муҳаббати учун курашишдан чарчамайди.
"У билан бирга бўлганимда менда бутун дунё ҳаловати бўлади, кулишдан чарчамайман ва ўзимни дунёодаги энг бахтли аёлдек ҳис қиламан." дейди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Самолётни севиб қолган қиз (фото)