13:30 / 24.10.2019
4 053

Ўз болаларини "Зомби"га айлантирган она

Ўз болаларини "Зомби"га айлантирган она
25 ёшли Карле Томас болалари тўрт ёшли Октябр ва гўдак Каролина учун уюштирилган Ҳеллоуин байрамида уларни "зомби болалар"га айлантириб суратга олган.
Аслида ўз суратларини камдан-кам Интернетга жойлаштираган она, ўтган ҳафта ўша суратларни Fаcеbоок'га юклади ва минглаб тролларнинг маломат тоши остида қолди.

"Бу суратларни кўргач одамлар ўзимни ўлдиришим кераклигини, уйқумда ўлиб қолишим кераклигини, ёмон она эканлигимни ва болаларимни мендан олиб қўйишлари кераклигини айтишди", - дейди Карли.

"Одамлар бундан жуда ғазабландилар. Билмайман нега одамлар постимни одатий постлардек шунчаки кўриб, ўтказиб юборавермайдилар. Менга камида 200 та нафрат ва ғазабга лиммо-лим бўлган хатлар келди."

Зомбилар ҳақидаги ушбу расмлардан бири сохта пластик мияни ушлаб турган, қизил желе ва эритилган шоколаддан тайёрланган "қон" билан тўлдирилган челакда ўтирган кичкина Каролинани намойиш этади. Иккинчиси эса Октябрнинг юзидан қон оқиб турганини тасвирлайди.

Fаcеbоок'да улар ҳақида нафақат ёмон фикрлар, балки яхшилари ҳам бўлсада, Карле жамоатчилик танқидига учраганидан норози. У болалари ушбу сунъий қоннинг таъмидан мамнун эканликларини айтиб, ижтимоий тармоқлардаги тролларга яна бир зарба берди.

Ўзи шу соҳанинг фотографи бўлган Карле гапини давом эттирди: "Мен уларни Интернетда жойлаштириш бироз хавфли эканлигини билардим, чунки бу ҳамма ҳам тушунадиган мавзу эмас, лекин мен одамлар бу ҳақда бунчалик ғазабланиб юришади деб ўйламаганман."

"Биз йил давомида даҳшатли суратлар оламиз, лекин мен уларни одатда ижтимоий тармоққа жойлаштирмасдим."

"Ушбу сунъий қоннинг таркиби қулупнай желе, сув ва шоколад сиропидан ташкил топган. У шоколад билан қопланган гилос каби таъмга эга, шунинг учун иккала қизим ҳам уни севиб татиб кўрдилар."

"Уларнинг юзларидаги қон қулупнай сиропи, шоколад сиропи ва баъзи уларни қалинлаштирувчи воситаларнинг аралашмасидир, шунда у янада реал кўриниши мумкин. Мия пластикдир ва мен уни янада аниқроқ қилиш учун бўяб қўйгандим."

"Даҳшатли эффектнинг аксарияти таҳрирдан олинган. Агар сиз фотосуратларни тўғридан-тўғри камерадан кўрсангиз, Каролина шунчаки челакдаги бахтли чақалоққа ўхшайди."

Асли АҚШнинг Декатур шаҳридан бўлган ҳозирда Алабама штатида яшовчи фотограф Карле Томас, шунингдек, унинг эри 28 ёшли Бенжамин унинг қилган ишидан жуда фахрланади ва қизларининг Ҳеллоуин байрамини ўзгача ўтказишга ҳаққи борлигини айтишмоқда. Ва кам сонли бўлсада у яратган санъат асаридан роҳатланаётганлар ҳам топилади.

Зомби Ҳеллоуин байрами сунъий қон
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)