
1. Унинг онаси унга ҳомиладор вақтида Леонардо да Винчининг расмини томоша қилаётиб унинг биринчи марта тепганини ҳис қилган, шунинг учун унга Леонардо деб исм қўйган.
2. Бир агент Леонардога унинг исми жуда қадимий эшитилгани сабабли исмини ўзгартириши кераклигини айтган.
3. Леонардонинг қиз фарзанди бор. У бу қизалоқни Жанубий Африкада "Қонли олмос" фильмига суратга тушаётганида ўша ердаги етимхонадан асраб олган. Гарчи қизалоқ у билан яшамасада, Леонардо унга ойлик харажатларига етадиган пул юборади ва қизи билан тез-тез қўнғироқлашиб туради.
4. Гарчи 42 ёшли Лео жуда кўп аёллар билан ишқий муносабатда бўлган бўлсада - ҳалигача уйланмаган.
5. Леонинг Белиз соҳилларида шахсий ороли мавжуд.
6. Акула ҳужуми, Скидивинг(парвоз) ҳалокати каби кўплаб ўлимига бир баҳя қолган вазиятларни бошидан кечирган.
7. Неча йиллардан буён ўз номзодини қайта-қайта қўяётган Леонардо ниҳоят 2016 йилда "Энг яхши актёр" Академия мукофотига сазовор бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар