13:37 / 26.10.2019
2 582

Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсда ушлаб турилиши яна 2 ойга узайтирилди

Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсда ушлаб турилиши яна 2 ойга узайтирилди
Фото: РИА "Новости"
Бишкек туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсда ушлаб турилишини 2 ой, яъни 26 декабргача узайтирди. Бу ҳақда Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Атамбоевга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида 26 октябргача ҳибсга олиш қўлланганди. Энди эса бу чора 26 декабргача узайтирилади.

Атамбоев ҳозирда Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда.

Атамбоев бир қатор айбловлар, жумладан оммавий тартибсизликлар уюштириш, гаровга олишни ташкиллаштириш, жиноятчи Азиз Батукаевнинг турмадан ноқонуний озод қилинишидаги коррупция, Бишкек иссиқлик электр станциясини реконструкциялашдаги коррупция, Қўй-Тош қишлоғи ва Иссиқ-кўл вилоятида ер майдонларини ноқонуний ўзлаштиришда гумон қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоевнинг ҳибсда ушлаб турилиши яна 2 ойга узайтирилди