23:58 / 29.10.2019
2 784

Бугун Халқаро Интернет куни экан

Бугун Халқаро Интернет куни экан
Халқаро Интернет куни ҳар йили 29 октябрда дунё бўйича кенг миқёсда нишонланади. 2005 йилдан бери Халқаро Интернет куни телекоммуникация ва технология тарихидаги муҳим кун сифатида тан олинган. Бу 1969 йилда бир компьютердан иккинчисига ўтказилган биринчи хабар, аниқроғи, биринчи электрон хабарнинг юборилиш воқеаси эди. Бу воқеа АҚШ нинг Калифорния шаҳрида содир бўлган.

Интернет стандарт ИП (Интернет протоколи) дан фойдаланган ҳолда маълумотларни пакетли коммутация орқали узатиш имкониятига эга бўлдик. Ҳозирда интернет ҳаётимизнинг муҳим қисмига айланиб бормоқда. Кўпчилик инсонлар бир кунини ҳам интернетсиз тасаввур қила олмайди. Тан олиб айтиш керакки, интернет ҳаётимизни анча осонлаштирди. Агарда сиз ундан яхши мақсадларда фойдалансангиз, у сизни бир олам маълумотлар билан таъминлаб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бугун Халқаро Интернет куни экан