
Агар сиз ривожланган мамлакатда яшасангиз, эҳтимол сиз ўқиш ва ёзишни мактаб пайтингиздаёқ бошлагансиз. Аммо баъзи ривожланмаган мамлакатларда 15 ёшга тўлгандагина ёзиш ва ўқишни ўрганишган. Бу эса ачинарли ҳолат.
Умуман олганда, глобал саводхонлик даражаси жуда юқори. 15 ёшгача бўлган барча эркак ва аёлларнинг саводхонлик даражаси 86,3% ни ташкил қилади. 15 ёш ва ундан катта эркакларнинг саводхонлик даражаси 90 фоиз, аёлларники эса 82,7 фоиздан ташкил топган. Ривожланган давлатларда умумий саводхонлик даражаси 99,2% га эга.
Дунёнинг ривожланган давлатларида эркакларнинг саводхонлик даражаси анча юқори. Шимолий Кореяда энг юқори саводхонлик даражаси 100% деб қайд этилган.

Латвиянинг саводхонлик даражаси эса 99,9% ни ташкил қилиб, саводли мамлакатлар рўйхатидан 2-ўринни эгаллаган.
Эстония, Литва, Озарбайжон, Польша, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Украина ва Грузия аҳолисининг саводхонлик даражаси 99,8% га тенг. Саводхонлик даражаси 99% ва ундан юқори бўлган бошқа давлатлар қаторига қуйидагилар киради:
Беларусия
Россия
Словения
Куба
Туркманистон
Словакия
Ўзбекистон
Палау
Қирғизистон
Тонга
Молдова
Малдив ороллари
Хорватия
Италия
Кипр
Венгрия
Самоа
Тринидад ва Тобаго «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар