06:32 / 02.11.2019
48 252

Пул учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳинд актрисаси (фото)

Пул учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳинд актрисаси (фото)
Катрина Туркуот ўз исмини Катрина Каифга ўзгартириб, ҳиндистонликларни ўзини ярим-ҳинд эканлигига ишонтирмоқчи бўлди, Каиф эса отасининг исми эмас.

2011 йилда Мумбай Миррор нашрига берган интервьюсида Боом продюсери Аеша Шрофф Каифни ўз тарихини қалбакилаштиришда айблади: "Биз шоу-бизмесда унинг шахсиятини яратдик. У ёшгина инглиз қизи эди ва биз унга кашмирлик инсоннинг номини бермоқчи бўлдик ва уни Катрина Кази деб аташни ўйладик. Биз томошабинлар билан боғланиш учун унга ҳинд аждодларимизнинг номидан берамиз деб ўйлагандик... Аммо кейин Кази исми қанақадир ... диний.... туюла бошлади. Бизда Муҳаммад Каиф деган номзод ҳам бор эди, шу исмни оламиз дедик, Катрина Каиф ҳақиқатан ҳам жуда ажойиб эшитилади."

Болливудга ярим-порно фильмлар билан кириб келди. Бу соҳада ўз ҳомийсини топди, у бирон бир актрисалик ҳужжат ва кўрсатмаларисиз мафтункор фильмларда рол ўйнай бошлади. А-Стар номи билан шон-шарафга эришди ва шундан кейин ўз ҳомийсини ташлаб Капурлар сулоласи шаҳзодаси Ранбир Капур билан ишқий алоқа боғлади.

Болливуд шаҳзодаси билан ишқий алоқада эканлиги тўғрисида хабар юбориб, суратларини тарқатиб бутун дунё янгиликлари марказида бўлишга муваффақ бўлди. У журналистлар, ОАВ вакиллари, стюардессалар ва ҳатто ўз мухлисларига нисбатан ҳам қўполлик қилган.

Лореал компанияси ушбу вазиятдан сўнг уни ташлаб, Деэпика билан шартномага имзо чекиб, уни ишга олди. Тез фурсатда Болливуд шаҳзодаси ҳам ундан юз ўгирди. Шундан сўнг Катрина Каиф шармандаларча яна ўз ҳомийсининг олдига "Тигер Зинда Хай" фильмида рол ўйнаш учун қайтган, агар миш-мишлар рост бўлса, улар ҳозир яна бирга, дея хабар бермоқда Quora.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пул учун ҳамма нарсага тайёр бўлган ҳинд актрисаси (фото)