22:57 / 02.11.2019
8 944

2019 йил кимлар энг мафтункор аёллар деб эътироф этилганига қизиқяпсизми?

2019 йил кимлар энг мафтункор аёллар деб эътироф этилганига қизиқяпсизми?
Ҳар бир аёл ўзининг гўзал жозибаси, хулқ-атвори билан ўзгаларни жалб қила олади. Аслида дунёдаги барча аёллар гўзал.
Медиа оламидаги мутахассислар 2019 йилдаги ТОП 10 гўзал аёллар ким эканлигини аниқлашди. Қуйида уларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Шайлене Воодлей

Шайлене Воодлей америкалик актриса бўлиб, 1991 йил 15 ноябр куни таваллуд топган. Унинг жозибаси кўпчилик мухлислар томонидан эътироф этилган ва ТОП 10 таликнинг 1-ўринини айнан шу актриса эгаллади.

2. Женнифер Лопез

Женнифер Лопез - америкалик серқирра ижодкор. У мода оламининг энг етакчи дизайнери, раққоса, қўшиқчи, актриса ва Голливуд кино саноатининг продюсери ҳамдир.
Женнифер Лопез ўзининг кино, мода, хайрия жамғармасида муваффақиятли тижоратини юритаётган аёл сифатида тан олинган. У жуда ҳам мафтункор. Қолаверса, дунёдаги энг бой аёллардан бири.

3. Деэпика Падуконе

Болливуд ва Голливуд оламидаги аёллардан ажратиб турадиган ўзига хос хусусиятлари сифатида унинг қиёфаси, табассуми ва мафтункор кўзларини мутахассислар алоҳида таъкидлаб ўтишган. У кино соҳасида катта ютуқларга эришган ва 2 та "Filmfare" мукофотига сазовор бўлган аёл.

4. Эмма Уотсон

Эмма Уотсон кўплаб инсонларнинг севимли актрисаси. У 25 ёшли ёш, мафтункор британиялик модел ва активист. У 1990 йил 15 апрелда туғилган. "Гарри Поттер" фильмидаги Гермиона Грайжер номли бош роли унга кино оламида улкан зафарлар олиб келди.

5. Гал Гадот

Исроиллик модел ва актриса. У 2004 йилда "Мисс Исраил" унвонига сазовор бўлиб, "Коинот гўзали" танловида қатнашишга муяссар бўлган. "Форсаж" фильмида Гиселе Яшар ролини ўйнайди ва шу роли орқали дунёга танилган.

6. Тейлор Свифт

У америкалик бастакор ва қўшиқчи. Тейлор ўзининг шахсий ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи қўшиқлари билан машҳур бўлган.

7. Приянка Чопра

Собиқ "Мiss World", яъни Приянка Чопра кўплаб мухлисларига эга мафтункор актриса. У Болливудда энг кўп маош оладиган актриса сифатида тан олинган.

8. Кате Уптон

Кате - америкалик инглиз модел ва актриса. У 1992 йил 10 июнда туғилган. У асосан "Sport Illustrated Swimsuit" да машҳур бўлишга муваффақ бўлган.

9. Пиа Bуртзбач

Бу гўзал малика Пиа Ромеро номи билан ҳам машҳур. У актриса, шунингдек, модел. 2015 йилда "Коинот маликаси" деб эътироф этилган.

10. Шакира

Барчамизга таниш бўлган гўзал хонанда Шакира. У Колумбиянинг Барранқуилла шаҳрида туғилган. У ўзининг биринчи мусиқасини ёшлик чоғидаёқ ёзган ва 13 ёшида хушовоз хонанда сифатида танилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йил кимлар энг мафтункор аёллар деб эътироф этилганига қизиқяпсизми?