14:44 / 09.11.2019
10 084

Дунёдаги энг биринчи метро ва ер ости йўли қаерда ишга туширилган?

Дунёдаги энг биринчи метро ва ер ости йўли қаерда ишга туширилган?
Бугунги кунда йўловчи ташиш учун энг қулай транспорт воситаларидан бири бу метродир. Дунёда илк ер ости йўллари Лондон шаҳрида қурилган бўлиб, у биринчи тезкор ер ости йўловчи ташувчи транспорт тизими ҳисобланади. Лондон метрополитени 1983 йилда ишга туширилган. Бироқ 1986 йил ишга туширилган Будапешт метрополитени дунёдаги биринчи электрлаштирилган метро тизими ҳисобланади.

175 йил муқаддам Лондон метросининг очилиши муносабати билан Темза туннели лондонликлар ихтиёрига фойдаланиш учун топширилди. Темза туннели дарё остида қурилган дунёдаги биринчи туннель бўлиб, у дунёнинг «саккизинчи мўъжизаси» деб таърифланган. Унинг номи ҳам Темза дарёси номига атаб қўйилган. У сер Марк Брунел ҳамда унинг ўғли Исамбард исмли муҳандислар томонидан Темза дарёси остида юкларни ташишда қулайлик туғдириш мақсадида қурилган.

Қурилиш бошланганида ажратилган пул тугаб қолгани сабаб ушбу мажмуа аҳолига ўзига хос бир аттракцион сифатида хизмат қилган. Биринчи куни туннелдан 50 минг киши ўтди. Маълумотларга қараганда дастлабки уч ой мобайнида бу туннелдан бир миллион киши ўтган ва бу ўша пайтдаги Лондон аҳолисининг тенг ярмига тенг эди. Айнан шу кўрсаткичлар Темза ер ости йўлини дунёдаги одамлар энг кўп ташриф буюрувчи аттракционга айлантирган. Мана қарийб икки асрга яқин ушбу метрополитен нафақат лондонликларга балки, бутун дунё аҳолисига хизмат қилиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг биринчи метро ва ер ости йўли қаерда ишга туширилган?