20:33 / 08.11.2019
3 546

Ўзбекистонлик ва тожикистонликлар хитойликларга нисбатан босқинчилик қилишди

Ўзбекистонлик ва тожикистонликлар хитойликларга нисбатан босқинчилик қилишди
Россияда Хитойликларга нисбатан босқинчилик қилган тўрт нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Челябинск вилояти прокуратураси маълум қилган.

Улар Россия федерацияси Жиноят кодексининг 162-моддасида (Бир гуруҳ шахслар томонидан қурол сифатида ишлатиладиган нарсалардан фойдаланиб, уй-жойга ноқонуний бостириб кириш) назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган.

Бундан ташқари, уларнинг жиноий шерикларидан бири Россия федерацияси Жиноят кодексининг 166-моддаси (Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли зўравонлик таҳдиди билан содир этилган ўғрилик) бўйича ҳукм қилинган.

Қайд этилишича, жиноий шериклар 2018 йилнинг октябрь ойида Каслинский туманида жойлашган иссиқхона мажмуаси ҳудудидаги Хитой фуқаролари яшайдиган турар жойга бостириб кирган ҳамда зўрлик ишлатиб умумий қиймати 178 500 рублга тенг (2800 доллар) мол-мулкни ўғирлаган.

Бир неча кун ўтгач, улар бошқа иссиқхона мажмуасига келган ҳамда ноқонуний равишда уйга кириб, куч ишлатиб Хитойнинг икки фуқаросига ҳужум қилиб, умумий қиймати 490 500 рубл (7700 доллар ) миқдоридаги мол-мулк ва пулни ўғирлаб кетган.

Ҳодиса жойидан яшириниш мақсадида жиноят иштирокчиларидан бири иссиқхона мажмуаси ҳудудида турган ВАЗ-21213 (Нива) автомобилини ҳайдаб қочган.

Суд айбдорларга нисбатан 8 ва 9 йилгасҳа озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Улар жазони қатъий режимдаги ахлоқ тузатиш колонияларида ўташи белгиланди.
Бундан ташқари, суд жабрланувчиларнинг жиноят натижасида етказилган моддий зарарни маҳкумлардан ундириш ҳақидаги даъволарини қаноатлантирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик ва тожикистонликлар хитойликларга нисбатан босқинчилик қилишди