Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...

  • 09 ноябрь 2019, 13:03
  • 1 262
  • Дунё
  • Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...
    Cоcа-Cоlа логотипини яратиш тарихи 1886 йилда Нью-Йорк Бандаргоҳи яқинларида вояга етган Жон Стис Пембертон билан узвий боғлиқдир. Джон Пембертон тўлиқ исми - Жон Стис Пембертон Америкалик фармацевт бўлиб, у энг яхши ичимлик Cоcа-Cоlа асосчиси сифатида дунёга танилган. Маълумотларга қараганда, Жоннинг фармацевтика соҳасида амалга оширган ҳар қандай янгилиги дорихоналарда муваффақиятсизликка учраган ва ҳеч қандай фойда келтирмаган.

    Атлантага саёҳат қилгандан кейин, Пембертон ичимликлар бозорида ўз омадини синаб кўришга қарор қилади. Жон Пембертон йиллар мобайнида сон-саноқсиз тажрибалар ўтказишдан чарчамади. Ва ниҳоят, у газланган лаззатли ичимлик шаклидаги ноёб таъмни ихтиро қилди. Борган сари Пембертон яратган ичимлик америкаликларнинг энг севимли танловига айланди. Сироп, майдаланган муз бўлакчалари ҳамда газланган сув - барчаси мазали ичимликнинг сеҳрли лаззатини янада оширишга хизмат қиларди.

    Вақт ўтаркан, Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақидаги яхши фикрлар ва мақтовлар бутун дунё бўйлаб тарқала бошлади. Буюк инқилоб йилларида Cоcа-Cоlа ичимлиги ҳақида бир ривоят тарқалган эди, мазмуни қуйидагича: бир одам ёнидаги дўстига қараб, "Агарда шу қора кунлардан ўтиб олсак, сени биргалашиб Cоcа-Cоlа ичишга таклиф қиламан. Чунки, айни кунларда жудаям сиқилиб юрибман, бир дам олишим керак". Инсонлар орасида бу ичимлик стресс ёки тушкунликдан олиб чиқувчи сифатида ном қозонган эди.

    Дастлаб бир стакан Cоcа-Cоlа ичимлиги 4 цент қилиб баҳоланган. Пембертон вафотидан кейин Аса Григгс Сандлер исмли бир йигит унинг бизнесини давом эттирди. Ўз ўрнида, Сандлер энг катта эътиборини рекламага қаратди. 1891 йилда у Cоcа-Cоlа компаниясининг ягона эгасига айланди. Гарчи Пембертон бу ичимликни яратган бўлсада, унинг брендини дунёга танитган Сандлер ҳисобланади. Бугунги кунда сиз танийдиган Cоcа-Cоlа бренди анча йиллар мобайнида ривожлантирилиб, мукаммаллаштирилиб келинган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Cоcо-Cоланинг омадсиз ихтирочиси ва унинг машҳур бренди ҳақида...