06:00 / 13.11.2019
5 906

​Дунё бўйича энг тез гапириладиган 7 тил

​Дунё бўйича энг тез гапириладиган 7 тил
Дунёда 6 500 га яқин гаплашиладиган тил мавжуд. Кўпчилик инсонлар баъзи тилларнинг тезлиги тўғрисида тахминларга эга. Бу тахминлар баъзида тўғри ҳам бўлиб чиқади.

Тилшунос олимлар тилларнинг тезлигини сония ёки дақиқасига неча бўғинли сўзлар гапирилишига қараб аниқлашган. Биз Пеллегрино, Коупе ва Марко томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра аниқланган 7 тил рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Япон тили
Япон тили дунёда энг тез гапириладиган тил сифатида эътироф этилган. Секундига 7.84 бўғин тезликка эга.

2. Испан тили
Бу тил ҳам япон тилидан сўнг иккинчи тез айтиладиган тил сифатида ушбу рўйхатдан жой олган. Ҳар секундда 7.82 бўғин иштирок этади.

3. Француз тили
Француз тили энг тез гапириладиган тил сифатида тан олинган. Ҳар секундда 7.18 бўғин иштирок этади.

4. Италян тили
Италян тили француз ва испан тилларига нисбатан секинроқ гаплашилади. Секундига 6.99 бўғин иштирок этади.

5. Инглиз тили
Инглиз тили юқорида айтиб ўтилган тилларга нисбатан секинроқдир. Сониясига 6.19 бўғин тезликка эга.

6. Немис тили
Немис тили эса сониясига 5.97 бўғин тезликка эга.

7. Мандарин тили
Бу тилда сониясига 5.18 бўғин иштирок этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ​Дунё бўйича энг тез гапириладиган 7 тил