Нью-Йоркка кетмоқчимисиз? Унда ушбу бемаъни қоидалардан бохабар бўлинг, йўқса осонгина полицияга тушишингиз аниқ

  • 18 ноябрь 2019, 23:38
  • 1 896
  • Дунё
  • Нью-Йоркка кетмоқчимисиз? Унда ушбу бемаъни қоидалардан бохабар бўлинг, йўқса осонгина полицияга тушишингиз аниқ
    Нью-Йорк шаҳри машҳур саёҳат жойидир. Сафарни режа қилаётганда, Нью-Йорк штатининг қонунлари хаёлингизга келганига аминман. У ернинг ҳам ҳеч қаерда ёзилмаган ўз қоидалари бор, дея хабар бермоқда Internet Hero. Нью-Йоркнинг бу бемаъни қонунларини синчковлик билан ўрганиб чиқинг ва ташриф пайтида қамоққа тушмаслигингиз учун уларни ёдда сақланг!

    1. Нью-Йоркда соат 22:00 дан кейин жамоат жойида шиппакда юриш ноқонунийдир.
    Нега айнан 22:00? Куннинг қолган қисмида-чи, кийса майлими? Менимча бу жуда аҳмоқона қонун. Хуш, полиция шиппак кийган одамни ҳибсга олишни кутиб юрадими энди? Шубҳасиз, бундан ҳам муҳимроқ нарсалар бор-ку.

    2. Бировнинг бошига тўп билан уриш нафақат қўпол, балки ноқонуний ҳамдир.
    Катта майдонда тўп ўйнаганингизда жуда эҳтиёт бўлинг! Бировнинг бошига тўпни уриш яхши эмаслигини барчамиз биламиз, аммо бу қонун бўлиши керак деб ўйламайман.

    3. Қизларга гап отсангиз 25 доллар жаримага тортилишингиз мумкин.
    Ҳозирги кунда қизлар билан танишиш етарлича қийин... нима энди биз ҳам қизларга ноз-карашма қилишни таъқиқлашимиз керакми? 1900 йилларнинг бошларида қабул қилинган ушбу қонун аёлларни “ўзларини ташқи кўринишига жалб қилишга уринган” маст одамлардан ҳимоя қилишга хизмат қилган.

    4. Лонг-Айлендда сиз гелий билан тўлдирилган 25 дан ортиқ шарни олиб юра олмайсиз.
    Биз гелий билан тўлдирилган ҳар қандай шарлардан қутулишимиз керак деб ўйламайман, чунки улар атроф-муҳит учун зарарли. Бу кулгили эмас. Аммо, энг кулгили қисми бу белгиланган рақамдир. Нима учун айнан 25 дона? Полиция у ерда туриб, шарлар сонини ҳисоблаб юрадими?

    5. Нью-Йоркда сайёҳлар учун диққатга сазовор жойларини реклама қилувчи автомобиль йўллари белгилари ноқонуний ҳисобланади.
    Губернатор Куомо Нью-Йоркдаги чорраҳалар бўйлаб ажойиб нарсаларни реклама қилувчи 500 та белги учун бир нечта ҳайфсан олди. Ушбу белгилар штат ва федерал қонунларни бузаётган эмиш. Аммо муаммо нимада? Наҳотки шундай гўзал шаҳарни мақтай олишмаса-я?

    6. Нью-Йоркда бармоқларни бурунга тиқиш ва ковлаш ноқонунийдир.
    Нега? Менинг сингилларим, дўстларимиз ва мен буни болалар сифатида қилганимга аминман. Қандай қилиб бу бошқаларга зарар етказади?

    7. Ҳемпстед шаҳридаги Лонг-Айлендда механик буқаларни миниш ноқонунийдир.
    Нега? Умуман зарарсиз-ку ахир? Ушбу қонунлар ҳозир жуда оз кучга кираётган бўлса-да, бизни хурсанд қилмаслиги аниқ.

    Кўп қонунлар бизни хавфсиз сақлашга имкон беради, аммо баъзилари жуда майда муаммоларни устидан чиқарилган ва кулгили. Ушбу қонунлар ҳақида қандай фикрдасиз?

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Нью-Йоркка кетмоқчимисиз? Унда ушбу бемаъни қоидалардан бохабар бўлинг, йўқса осонгина полицияга тушишингиз аниқ