Дунёдаги энг ёш университет битирувчиси бўлган 9 ёшли болакай

  • 20 ноябрь 2019, 06:00
  • 727
  • Дунё
  • Дунёдаги энг ёш университет битирувчиси бўлган 9 ёшли болакай
    9 ёшни қарши олган болакай университет битирувчисига айланди. Аспирантурада ўқишини давом эттириш учун унга кўплаб профессорлар таниқли университетларни таклиф қилишмоқда.

    Ҳозирда Лоурент Симонс "Эйндховен Технология Университети" да электротехника мутахассислиги бўйича таҳсил олмоқда. У 9 ойда ўқишни тугатишни режалаштирмоқда.

    8 ёшида ўрта мактабни тугатган Лоурент, университетнинг биринчи курсини декабрь ойида тугатиши кутилмоқда. Сўнгра, "Алабама университети"ни 10 ёшида тамомлаган Майкл Керни эришган "дунёнинг энг ёш битирувчиси" унвонини қўлга киритади.

    Келажакда у космонавт ёки юрак жарроҳи бўлишни хоҳлайди.

    Бельгияда туғилган бу болакайга "болалар даҳоси" деган ном берилган ва уни Альберт Эйнштейн ва Стивен Хокингга таққослашади. Шунингдек, у тўрт тилда бемалол гаплаша олади. У 4 ёшдан мактабни бошлади, сўнгра 12 ой ичида беш йиллик ўқишни якунлади.

    Унинг дастлабки қобилиятларини бувиси ҳамда бобоси пайқаб қолишган. Кейин эса бу ҳақида ота-онасини огоҳлантиришган.

    Унинг ҳозирги устози, профессор Питер Балтуснинг таъкидлашича: "Лоурент энг ақлли талабаларга қараганда уч марта кўп ақл-заковатга эга".

    Ёзги курсларда дарс берган швейцариялик профессор Жон Уилкес ҳам болага Оксфорд университетида ўқишни маслаҳат беришини айтиб ўтди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёдаги энг ёш университет битирувчиси бўлган 9 ёшли болакай