08:41 / 20.11.2019
9 985

Дунёнинг энг гўзал маликалари ҳақида...

Дунёнинг энг гўзал маликалари ҳақида...
Бирлашган Қиролликнинг бир-биридан гўзал ҳамда жозибали қироличалари ва маликалари ҳамиша барчанинг эътиборида бўлиб келган. Уларни солиштирадиган бўлсак, барчаси бирдек латофатли. Айтишларига қараганда, Қироллик оилаларидаги аёлларнинг эътиборни тортувчи ташқи кўриниши ҳам сиёсат юритишда алоҳида аҳамият касб этар экан. Дунё тарихида саноқли малика ва қироличалар инсонлар хотирасида ўзининг гўзаллиги билан сақланиб қолган.

1. Малика Маргарет, Сноудон графиняси- Қиролича Елизавета II нинг синглиси бўлган бу аёл ҳанузгача бутун дунё билган энг гўзал хилқатлардан бири бўлиб келмоқда. Гарчи унинг ҳаёти кўплаб жанжалларга сабаб бўлган бўлса ҳам, у ҳақиқатдан ҳам ҳар жиҳатдан ноёб эди.

2. Грейс Келли- ўз давридаги энг латофатли аёллардан бири бўлган Грейс Келли Монако шаҳзодаси Раиниер III га эрга тегиб, қироллик оиласига қадам қўйди. Малика бўлишидан олдин Грейс Голливуднинг етакчи актрисаларидан бири эди. У ўзининг сеҳрли жозибаси ва фариштали қиёфаси билан ҳанузгача барчанинг ёдида қолган.

3. Монако маликаси Шарлотта- Грейс Келлининг невараси Шарлотта Касираги айтиш мумкинки, бувисининг мерос қолган ҳуснига ҳаққоний эгалик қила олган аёлдир. Монако маликаси тахтга тўртинчи бўлиб ўтирган ҳисобланади ҳамда ҳаётнинг турли соҳаларида катта муваффақиятларга эриша олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг гўзал маликалари ҳақида...