
Барчага маълумки, ананас ўсимлигининг меваси барчага бирдек ёқади. Ананас тропик мевалар сафига киради. У кўпинча Африка ва шунга ўхшаш тропик минтақаларда етиштирилади. Дунёдаги энг катта ва оғир ананас меваси Австралиянинг жанубий ҳудудларидан бирида Бокуэлллик 60 ёшли Кристин Маккалум томонидан етиштирилган бўлиб, унинг узунлиги 32 сантиметр ва оғирлиги 8,28 килограммга тенгдир.
Бу энг оғир ананас бўлгани учун янги дунё рекордини ўрнатди, дея хабар беради Жаҳон рекордлари академияси.
Кристин икки ярим йил мобайнида бу улкан мева уруғларини ерга экиб, уни парваришлаш учун сувдан бўлак ҳеч нарсадан фойдаланмади. Бундан олдинги «Энг оғир ананас» номинацияси бўйича Гиннеснинг жаҳон рекордини Янги Гвинеянинг Ғарбий Нью-Йорк вилояти, Аис қишлоғида яшовчи Э.Камук етиштирган эди, унинг оғирлиги 8,06 кг ни ташкил этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар