Қизини бор кучи билан зинага итариб ўлдирган она 7 йилга озодликдан маҳрум этилди

  • 21 ноябрь 2019, 09:19
  • 1 568
  • Дунё
  • Қизини бор кучи билан зинага итариб ўлдирган она 7 йилга озодликдан маҳрум этилди
    Сингапурда бир аёл ўз боласини зинадан улоқтириб, бош суягини жароҳатлаб, ўлдириб қўйган. Сўнг унга 7 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

    Маълумотларга қараганда, бир неча йил аввал бу аёлнинг 2 боласи касалликдан вафот этган эди. 30 ёшли, 6 фарзанднинг онаси бу қотилликни содир этганини тан олди. Бу аёлда руҳий касаллик аниқланганлиги сабабли унга берилган қамоқ жазоси камайтирилди.

    Суд жараёнида айтиб ўтилган воқеага кўра, аёл ювиниш хонасидан чиққан қизчасига ортидан юришни буюради. Қизча унинг айтганини қилмаганлиги сабабли онаси уни жаҳл билан зинадан итариб юборади. Боши билан ерга тушган қизча қаттиқ бақириб йиғлайди. Онаси бунга ҳам парво қилмайди. Хонасидаги ўйинчоқларини йиғишитиришини қизга буюради. Бир пайт қиз хонага қаттиқ йиғи билан киради. Орадан бир неча дақиқа ўтгандан сўнг унинг овози эшитилмай қолади. Онаси келиб қараса, қизи жон таслим қилган экан.

    Шифокорларнинг таъкидлашича, бу аёл руҳий касалликка чалинган.
    Барча айтилган гапларни инобатга олган суд ҳакамлари унга берилган қамоқ жазосини қисқартиришган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Қизини бор кучи билан зинага итариб ўлдирган она 7 йилга озодликдан маҳрум этилди