Qизини аравада етаклаб, жаҳон рекордини янгиламоқчи бўлган ота

АҚШлик собиқ енгил атлетика спортчиси қизини аравачасида олиб, бир миллик масофани 4 дақиқа 17 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини янгилашга даъво қилмоқда.
Майами университетининг собиқ югуриш спортчиси Стивен Бибелхаузен Огайо штатидаги Кливленд шаҳрида ўтказилган Guardian Mile пойгасида иштирок этди. У мусобақада қизи Блейкни махсус аравачага ўтқазиб, Hope Memorial Bridge орқали бир миллик масофани 4:17 натижа билан босиб ўтди.
Агар Гиннеснинг рекордлар китоби ушбу натижани расман тасдиқласа, Бибелхаузен аравача итариб, бир милни энг тез босиб ўтган инсон сифатида жаҳон рекордини қўлга киритиши мумкин.
Ҳозирги рекорд Силас Францга тегишли. У 2025 йил июнь ойида бир миллик масофани аравача итарган ҳолда 4 дақиқа 26,29 сонияда босиб ўтган. Бибелхаузеннинг 4:17 натижаси эса амалдаги рекорддан қарийб 9 сония тезроқ.
Қизиғи, спортчи дастлаб жаҳон рекордини ўрнатишни ўз олдига мақсад қилиб қўймаган. Унинг асосий нияти пойганинг 4:44лик рекордини янгилаш ва масофани 4 дақиқа 30 сониядан кам вақтда босиб ўтиш бўлган.
Бироқ мусобақадаги натижаси кутилганидан ҳам юқори чиқди. Бибелхаузен қўшимча машғулотлар орқали келгусида вақтини яна яхшилаши мумкинлигига ишонч билдирган.
Энди унинг 4 дақиқа 17 сониялик натижаси расмий текширувдан ўтиши керак. Шундан сўнггина спортчи аравача итариб бир миллик масофани энг тез босиб ўтган жаҳон рекордчиси сифатида тан олиниши мумкин.






























Изоҳлар 0
…