Криштиану Роналду яширин тарзда ички кийимлар моделига уйланди

  • 21 ноябрь 2019, 19:06
  • 2 678
  • Дунё
  • Криштиану Роналду яширин тарзда ички кийимлар моделига уйланди
    Кеча кечқурун Италиядаги тасдиқланмаган хабарларга кўра, Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригез билан яширинча тўй қилди, дея хабар бермоқда Мirror.

    Италия журнали Новелла 2000 бу жуфтлик Марокашда турмуш қурганликларини даъво қилмоқда.

    Футболчи ва ички кийим модели ҳақидаги ушбу хабарга бир нечта газеталар ва журналлар қўшилишди, аммо Роналдунинг Шимолий Африка мамлакатига сўнгги ташрифи май ойида бўлган ва улар бир неча ой олдин турмуш қурган бўлиши мумкин деган миш-мишлар тарқалди.

    Аммо футболчига яқин бўлган асосий нашрлар бу хабарни тарқатмади. Испания оммавий ахборот воситалари, шу қаторда мамлакатнинг АВC ва Эль Мундо сингари энг жиддий нашрлари футболчи ва унинг собиқ хотини энди эски алоқаларини тиклайдими-йўқми деган халқаро тахмин ўйини бошладилар.

    Жоржина: "Ҳар бир жуфтлик турмуш қуришни хоҳлайди ва мен шахсан хоҳлайман. Тўғри, бизнинг устуворликларимиз ва кўплаб мажбуриятларимиз бор, аммо келажакда Криштианунинг рафиқаси бўлиш мен учун шараф."

    Роналду билан 2015 йилда бир қанча вақт учрашиб юрган Ирина Шейкдан кейинги унинг ҳаётидаги жиддий муносабат боғлаган ягона аёл ҳисобланади.

    Ўтган йили футболчининг онаси Жоржина ҳақида: "У менинг неварамнинг онаси. У келажак келиним. У ҳали менинг келиним эмас. У келажакдаги келиним бўлиши мумкин. У жудаям яхши аёл", - деб айтганди.

    Бу жуфтликнинг 2 яшар қиз фарзанди бўлиб, унинг исми Алано Мартино.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Криштиану Роналду яширин тарзда ички кийимлар моделига уйланди