08:30 / 23.11.2019
4 540

Дунёнинг энг бойвачча ити ҳақида билишни хоҳлайсизми?

Дунёнинг энг бойвачча ити ҳақида билишни хоҳлайсизми?
Баъзан дунёга машҳур итлар ҳақида эшитиб қоламиз, уларнинг ҳисобсиз бойлиги бор эканига гувоҳ бўламиз. Аслини олганда, итлар ўзларининг садоқати билан эгаларининг кўнглидан жой оладилар. Балки шу сабабданми, бундай садоқатли жониворларни уларнинг эгалари муносиб тақдирлашади. Дунёнинг ана шундай энг машҳур итларидан бири бу Гюнтер IV бўлиб, у Германияда истиқомат қилади. Бугунги кундаги меросининг жами қиймати 400 минг доллардан ошади.

Гюнтер IV бугунги кунда 27 ёшга кирган деган миш-мишлар мавжуд. Унинг ҳозирги мероси Гюнтер III дан қолган. Бу итларнинг меросхўрлик анъанаси қандай пайдо бўлган дейсизми? Гюнтер III германиялик мульти-миллионер Карлотта Лейбенштейннинг ити бўлган. Табиийки, Карлотта итининг садоқатини инобатга олиб ҳамда ҳайвонларга бўлган меҳр-муҳаббати боис Гюнтер III га 80 миллион доллар мерос қолдирган.

Гунтер III вафот этганида, бу катта бойлик унинг ўғлига ўтди. Бир неча йиллар мобайнида, Гюнтер IV нинг васийлари бу маблағни муносиб тарзда беш марта айлантиришга муваффақ бўлишди. Ана шундай саъй-ҳаракатлар эвазига Гюнтер IV дунёдаги энг бой итга айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бойвачча ити ҳақида билишни хоҳлайсизми?