
Баъзан зерикканимизда ёки иш-юмушлардан чарчаганимизда ҳайвонот боғлари ва шунга ўхшаш жойларга ташриф буюрамиз. Ҳайвонларни кўрганда одам уларнинг антиқа кўриниши-ю қилиқларига маҳлиё бўлиб, бор ташвишларини қисқа муддатга бўлсада унутади. Шундай ажабтовур ҳайвонлардан бири бу жирафадир. Унинг ҳаммадан баландда кўзларини пир-пиратиб туриши одамнинг ҳам завқини оширади ҳам кулгусини келтиради.

Энг узун жирафанинг бўйи қанча бўлар экан? Бу барчамиз учун қизиқ савол бўлса керак. Бугунги кунда энг узун деб топилган жирафа бу Зулу лақабли жирафадир. У Уэлсдаги Folly Farm ҳайвонот боғида яшайди ҳамда ҳозирда унинг узунлиги қарийб 6 метрни ташкил этади. Унинг яшаш жойининг баландлиги ҳам 6 метрли бинодир.
Зулудан олдинги энг узун жирафа Жорж лақабли жирафа бўлиб, баландлиги шохлари билан қўшиб ҳисоблаганда 6 метрдан ҳам ошган эди. У Честер ҳайвонот боғига Кениядан 1959 йил январда келтирилган эди ҳамда 1969 йил июль ойида ҳаётини яшаб ўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар