23:06 / 25.11.2019
4 463

Энг ҳалокатли табиий офатлар

Энг ҳалокатли табиий офатлар
Дунё бўйича кузатилган сўнгги энг ҳалокатли табиий офатлардан бир нечтаси ҳақида сизларга маълумотлар тақдим этмоқчимиз:
1. Зилзила ва цунами, Индонезия - Умумжаҳон гуманитар нодавлат нотижорат ташкилотининг берган маълумотига кўра, 7,8 магнитудали зилзила ва 2 метрли цунами 2018 йилнинг сентябрь ойи охирида Индонезиянинг Сулавеси оролига кенг вайронагарчилик олиб келган. Ушбу табиий офат натижасида 330000 киши бошпанасиз қолган ва 2783 киши ҳаётдан кўз юмган.

2. Зилзила, Индонезия - 2018 йил 5 август куни Индонезиянинг Ломбок ороли ва унга қўшни Бали оролида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзиладан олдин, июль ойининг охирида 6.4 балли зилзила бўлган эди, шунингдек, у ерда жойлашган туманлар бир неча марта ларзага келган, бир қанча вайронагарчиликлар ҳамда 468 кишининг ўлими рўйхатга олинган.

3. Вулқон отилиши, Гветемала - июнь ойининг бошларида Гватемалада Фуэго вулқони отилиб чиққач, атрофдаги ҳудудлар ҳалокатли пирокластик оқимга дучор бўлган, ушбу оқим соатига 90 миль тезликда ҳаракат қила оладиган иссиқ газ ва вулқонли жинсларнинг аралашмасидан иборат бўлган. Тупроқ шу қадар иссиқ эдики, қутқарувчиларнинг этикларининг тагликлари эриб оқа бошлаган. Ҳалокат натижасида қурбон бўлганлар 425 кишини ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг ҳалокатли табиий офатлар