5 305
Шифокорларнинг нотўғри ташхиси билан вафот этган 10 ёшли қизалоқ аслида қандай касалликка чалинган эди?
Аббигайле Дипиэтро (Абби деб ҳам танилган) чоршанба куни бактериал менингитнинг асоратлари сабабли оламдан кўз юмди.
Онасининг таъкидлашича, Абби бир неча кун қулоқ оғриғидан шикоят қилиб юрган. Сўнг уни шифокор ҳузурига олиб боришган. Шифокор эса бу шунчаки оддий инфекция эканлигини айтган.
Кунлар ўтгани сайин, унинг аҳволи оғирлашиб борди. Кўнгил айниши, бош айланиши унда кузатилган. Онаси яна уни шифокорга кўрсатгандан кейин унда менингитнинг асоратлари аниқланган. Аммо минг афсуслар бўлсинки, уни даволашга энди кеч бўлган эди.
Абби комага тушиб, фожиали равишда АҚШнинг Индиана штатидаги касалхонада вафот этди.
Онаси Таша Дипиэтро-Андерсоннинг сўзларига кўра, улар Аббининг соғлом аъзоларини ёрдамга муҳтож бўлган инсонларга кўмаклашиш мақсадида донарликка беришга рози бўлишди.
Таша Дипиэтро-Андерсон: "У дунёдаги энг қалби пок қизалоқ эди. Айниқса, ҳайвонларни жуда ҳам ёқтирарди. Келажакда ветеринар бўлишни орзу қилар эди", -деб айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди