23:52 / 27.11.2019
8 019

Дунёдаги энг чиройли футбол майдонларини кўрганмисиз?

Дунёдаги энг чиройли футбол майдонларини кўрганмисиз?
Барчамизга маълумки, футбол дунё бўйича энг оммабоп спорт турига айланган. Шу сабабли барча мамлакатларда футбол ўйнаш учун ажойиб ҳамда қулай майдонлар барпо этилган. Бугун биз дунёдаги энг чиройли ТОП 8 та футбол майдонларини эътиборингизга ҳавола этамиз. Улар қуйидагилар.

1. "Uembli" стадиони, Буюк Британия

Бу стадион "Футбол уйи" номи билан ҳам машҳур. Энг чиройли стадионлар рўйхатидан 1-ўринни эгаллаган. У ўзининг дизайни, ҳажми, тарихий аҳамиятга эгалиги ҳамда кўплаб тажрибали футболчиларни қарши олганлиги билан буюклик даражасигача кўтарилган.

2. "Camp Nou" стадиони, Испания

Деярли ҳамма нарсада рақиб бўлган ҳолда, "Реал" ва "Барселона" клублари ўзларининг стадионларида ҳам бир-бирларини ортда қолдиришга интилишлари табиий ҳолдир. Бу ҳолатда ҳар доимгидек "Барселона" жамоаси ўз уйида пешқадамлик қилиб боради. "Camp Nou" www.lazanews.com ҳисоб-китоблари бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

3. "Allianz Arena" стадиони, Германия

Бу майдоннинг замонавий дизайни барчани ҳайратга солиб келмоқда. Унинг ўзига хос хусусияти мавжуд. Масалан, жамоалар учун рангини ўзгартира олади. Яъни, Бавария учун қизил ранг, Мюнхен учун эса кўк рангдан фойдаланилади.

4. "Аzteka" стадиони, Мексика

Бу стадионнинг сиғими 104000 кишига мўлжалланган. Футболдаги энг ажойиб лаҳзалар айнан шу стадионда муҳрланган.

5." Маrakana" стадиони, Бразилия

Бу майдон Рио де Жанейронинг қоқ юрагида, яъни марказида жойлашган.
1950 йил Бразилия ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги финал босқич ўйинини 199 854 нафар футбол мухлислари айнан "Маrakana" стадионида томоша қилишган.

6. "Santyago Bernabeu" стадиони, Испания

"Реал Мадрид" нинг уйи десак ҳам муболаға бўлмайди. Ҳақиқатдан ҳам бу стадионда энг машҳур ҳамда қимматбаҳо футболчилар, яъни Криштиану Роналду, Ференц Пушкаш ва Зайниддин Зиданлар ўйинга тушган.

7. "Anfield Road" стадиони, Буюк Британия

"Ливерпуль" нинг энг севимли уйидир. Катталиги ҳамда ўзгача кўриниши билан диққатга сазовар бўлган. У ердаги "Сен ҳеч қачон ёлғиз юрмайсан" шиори футболчилар руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади.

8. "Футбол шаҳри", Жанубий Африка

2009 йилда "Kaizer Heads" уйи бўлмиш ушбу стадион 2009 йил қайта таъмирланди. Чунки 2010 йилда бу майдонда Жаҳон кубоки маросими бўлиб ўтган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёдаги энг чиройли футбол майдонларини кўрганмисиз?