08:25 / 28.11.2019
8 277

"Гиннес рекордлари" га киритилган энг паст бўйли қиз ким эканлигини биласизми?

"Гиннес рекордлари" га киритилган энг паст бўйли қиз ким эканлигини биласизми?
Жёти Кисанге Амге 1993 йил 16 декабрда Ҳиндистонда таваллуд топган. Гиннес рекордларига 2011 йил киритилган ҳиндистонлик энг кичкина аёл деб тан олинган.

Унинг баландлиги 62,8 сантиметр. Унда ирсий касаллик бор бўлганлиги сабабли бўйи ўсмай қолган. Уни машҳур актриса десак ҳам муболаға бўлмайди. Масалан, у 2009 йилда ҳужжатли фильмда суратга тушган. Кейинчалик у "Freak Shou Ma Petite" АҚШ фильмида 2014 йил 13 августда рол ижро этди.
2012 йилда у ўзига ўхшаш паст бўйли эркак, Чандра Баҳадур Данги билан учрашди.

2018 йил эса дунёдаги энг баланд бўйли эркак бўлмиш Султон Косен билан учрашади.

Унинг бир ёқтирмайдиган одати бор. Яъни агар кимдир унга гўдакка қилгандек муносабатда бўлса, жаҳли тез чиқади. У, шунингдек "кимдир менинг сочларимга тегса ёки рухсатсиз менга тегса бу мени ғазаблантиради", - деб айтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Гиннес рекордлари" га киритилган энг паст бўйли қиз ким эканлигини биласизми?