22:47 / 13.12.2019
3 233

Қозоғистон “Бойқўнғир”ининг бир қисмини Россиядан қайтариб олади

Қозоғистон “Бойқўнғир”ининг бир қисмини Россиядан қайтариб олади
Қозоғистон Сенати "1994 йил 10 декабрда Қозоғистон ҳукумати билан Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Бойқўнғир комплексини ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида Протоколни ратификация қилиш тўғрисида" ги Қонунни маъқуллади.

Қонун президент томонидан имзолангач, Нур-Султон Россияга ижарага берилган 11,6 минг гектар ерни ижара шартномасидан чиқаради.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Айдарбек Сапаровнинг таъкидлашича, қайтариб олинган ерда инфратузилма ривожлантирилади: “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” халқаро транзит йўли, Олмаота – Москва темир йўли ҳамда Чимкент – Бейнау газ қувурининг бир қисми қурилади.

Қайтариб олинган ерлар ҳисобига Бойқўнғир космодроми ижараси нархи ўзгаришсиз қолади.

Қозоғистон, 1994 йилда тузилган шартномага мувофиқ, Бойқўнғир космодромини йиллик $115 миллион (МБнинг жорий курсида 1.096 триллион сўм) тўлов эвазига Россияга ижарага берган. 2004 йил Москва ва Остона ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ижара муддати 2050 йилга қадар узайтирилган.

Россия ҳозирги вақтда ўзининг ҳудудида “Восток” космодромини қурмоқда. Охирги пайтларда ушбу қурилишда ўғирликлар бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистон “Бойқўнғир”ининг бир қисмини Россиядан қайтариб олади