date
views 3 199

Ўн йилликнинг энг яхши тадбиркори маълум қилинди

Ўн йилликнинг энг яхши тадбиркори маълум қилинди
Жефф Безос/Фото: Andrew Harrer / Bloomberg via Getty Images
Дунёдаги энг йирик компанияларнинг молиявий директорлари Amazon компанияси эгаси, дунёдаги энг бадавлат одам Жефф Безосни (миллиардерларнинг глобал рейтингида биринчи ўрин; 2019 йил март ҳолатига кўра - 131 миллиард доллар) ўн йилликнинг энг яхши тадбиркори деб ҳисобламоқда.

Буни CNBC Global CFO Council томонидан ноябрь ойининг охири - декабрь ойининг бошларида ўтказилган сўров натижалари кўрсатди. Безосга респондентларнинг учдан бир қисми овоз берган, деб ёзмоқда CNBC.

Сўров натижаларига кўра иккинчи ўринни Alibaba интернет-ретейлери асосчиси, хитойлик Жек Ма (Хитой миллиардерлари рейтингида биринчи ўрин; унинг бойлиги 38,2 миллиард долларни ташкил этади) эгаллади, у бу йил компания раҳбари лавозимидан истеъфога чиқди.

Учинчи поғонада Tesla ҳамда SpaceX раҳбари Илон Маск (миллиардерларнинг глобал рейтингида 40-ўрин; бойлиги - 22,3 миллиард доллар).

Сўров иштирокчилари, шунингдек, Microsoft бош директори Сатя Наделла, Apple раҳбари Тим Кук, сармоядор Уоррен Баффет (глобал миллиардерлар рейтингида 3-ўрин; бойлиги - 82,5 миллиард доллар) ва JPMorgan Chase бош директори Жейми Даймонни (глобал миллиардерлар рейтингида 1717-поғона; 1,3 млрд доллар) тилга олишди.

Дастлаб фақатгина китобларни онлайн сотиш билан шуғулланган Amazon компанияси 1994 йилда Безос томонидан ташкил этилган. 25 йил ичида у дунёдаги энг йирик онлайн-дўконга айланди. Компания чакана савдо билан бир қаторда, булутли ҳисоблаш ва сунъий идрок соҳасидаги фаолиятидан даромад ҳам олади, дея таъкидлайди CNBC.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўн йилликнинг энг яхши тадбиркори маълум қилинди