date

Энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтинги эълон қилинди

Энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтинги эълон қилинди
Forbes нашри 2019 йил учун энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг 1-ўрнини 8 ёшли америкалик Райан Кажи эгаллади. У янги ўйинчоқлар билан танишадиган Ryan ToysReview канали бир йил ичида 26 млн доллар даромад келтирган. Эътиборлиси, Райан энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтингига иккинчи йил етакчилик қилмоқда.

2-ўринни 5 нафар йигит спорт трюкларини бажариши видеолари жойланадиган Dude Perfect канали эгаллаган. Forbes 2019 йилда бу каналнинг даромадини 20 млн долларга баҳолаган.

3-ўринни эса 5 ёшли россиялик Анастасия Радзинская эгаллади. Настянинг Youtube’даги каналлари 2019 йилда 18 млн доллар даромад келтирган. Айни вақтда ота-онаси билан АҚШга кўчиб ўтган қизча 7 тилдаги видеолари эвазига дунёда энг тез тараққий этаётган блогерлардан бирига айланди. У билан Lego ва Danone каби йирик компаниялар ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, энг сердаромад Youtube-блогерлар ўнталигига Rhett and Link (17,5 млн доллар), Жеффри Стар (17 млн доллар), Preston (14 млн доллар), PewDiePie (13 млн доллар), Markiplier (13 млн доллар), DanTDM (12 млн доллар) ва VanossGaming (11,5 млн доллар) киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтинги эълон қилинди