
Фото: «www.spa.gov.sa»
Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков бошчилигидаги делегация аъзолари Умра зиёратини бажаришди, дея хабар берди «Вечерний Бишкек».
Манбанинг маълумот беришича, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазизнинг таклифига биноан Қирғизистон делегацияси 15–17 декабрь кунлари расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган.
Ташрифда давомида Сооронбой Жээнбеков Қирғизистон Республикасининг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида қатнашди.
Бундан ташқари, у Саудияда ўқиб, ишлаётган қирғизистонликлар билан ҳам учрашган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар