
Кеча, 18 декабрь куни Сринагар шаҳридаги тарихий Жоме масжиди мусулмонлар учун қайта очилди. Масжид 19 ҳафтадан бери ёпиқ эди.
Ҳиндистон ҳукумати 5 августда Кашмирни кенг мухторият мақомидан маҳрум этиб, бу ерда комендантлик соатини жорий этгандан кейин масжиднинг эшигига қулф урилган. Бундан аввал эса масжидда ҳар жума куни бутун Кашмирдан минглаб мусулмонлар йиғиларди.
The Hindu нашрининг ёзишича, Жоме масжиди вакили Шамсул Ҳақ чоршанба куни бу ерда пешин ва аср намозлари ўқилганини тасдиқлаган.
Мазкур масжид 2016 йилда ҳам бир муддат ёпиб қўйилган эди. Бундай тақиқнинг сабаби Ҳиндистон ҳукуматининг кўп сонли мусулмонларнинг бир жойда тўпланишидан қўрқиши экани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар