
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон пайшанба куни Куала-Лумпурда мусулмон мамлакатлар саммити доирасида ташкил этилган “Ривожланишнинг устувор йўналишлари ва муаммолар” мавзусидаги йиғинда иштирок этди.
У Суриянинг шимоли-шарқида хавфсиз ҳудуд яратиш бўйича Анқаранинг чақириқларига чет элдан жавоб бўлмаётганини, ваҳоланки, айрим давлатлар Сурияга қурол-яроғ етказиш таклифига дарҳол жавоб қайтаришини айтди. Эрдоған Суриянинг шимоли-ғарбида вазият оғирлашганига эътибор қаратди.
“Айни пайтда Туркия чегарасида Идлиб деэскалация зонасидан келган 50 минг нафар киши тўпланган. Тўрт миллион нафар қочқин аллақачон Туркияда, яна 50 минг нафари чегарада кутмоқда”, – деди президент.
Туркия раҳбари иқтисодий масалаларга тўхталар экан, исломий банкларнинг аҳамиятига ва миллий валютадаги тўловларнинг фойдали жиҳатларига тўхталиб ўтди.
“Миллий валютада савдо қилишга ўтиш мусулмон мамлакатлар учун устувор йўналишдир” – деди Эрдоған. Унинг сўзларига кўра, чет эл валюталарида савдо юритиш иқтисодиётни ташқи зарбалардан сақлай олмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар