date
views 5 032

Рим папаси: “Насроний дунёси энди йўқ...”

Рим папаси: “Насроний дунёси энди йўқ...”
Мавлид байрами арафасида кардиналлар билан учрашган Рим папаси Франциск эндиликда насроний дунёси қолмаганини ва насронийлаштиришнинг янги йўлларини топиш зарурлигини айтган. Бу ҳақда Англияда чоп этилувчи The Tablet католик нашри хабар бермоқда.

Папанинг сўзларига қараганда, черков маданиятни илгари суришда биринчиликни бой берган ва одамлар унга қулоқ солмай қўйган.
«Айниқса Европада, шунингдек Ғарбнинг катта қисмида насронийлик эндиликда инсонларнинг турмуш тарзини белгиловчи омил эмас. Кўпинча уни рад қилишмоқда ва устидан кулишмоқда”, – деди Франциск.

Папанинг таъкидлашича, мегаполислар аҳолисининг «янги насронийлаштириш»га эҳтиёжи бор. Ўз навбатида у кардиналлардан янгича ёндашувларни ишлаб чиқишни ҳамда диний ҳаётда янгиликлар ва ўзгаришлардан қўрқмасликни талаб қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси: “Насроний дунёси энди йўқ...”