12:13 / 29.12.2019
3 632

Россиянинг энг бадавлат аёли қидирувга берилди

Россиянинг энг бадавлат аёли қидирувга берилди
Фото: РИА Новости
Россиянинг энг бадавлат аёли, Москванинг собиқ мэри Юрий Лужковнинг беваси ва Inteco Management компанияси президенти Елена Батурина туҳмат қилиш бўйича жиноий иш фигурантига айланди. Батуринага қарши жиноий иш унинг укаси, “Интеко”нинг собиқ биринчи вице-президенти Виктор Батуриннинг банкротга учраши иши бўйича молиявий бошқарувчи Эренцен Манжеевнинг даъво аризаси бўйича қўзғатилган. Шу муносабат билан Батурина қидирувга берилган ва унга суд мажлисига келиш мажбурияти юкланган. Бу ҳақда Батуринанинг адвокати Дмитрий Савочкин маълум қилди.

Манжеев Қолмиғистон пойтахти Элиста судига сентябрда шикоят қилган. Бунга Елена ва Виктор Батуринлар ўртасида Австрияда бораётган суд жараёни сабаб бўлган. Ушбу суд жараёни давомида Елена Батурина унинг маблағларига қалбаки ҳужжатлар ёрдамида кириш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ ҳолда Манжеевга қарши Россияда жиноий иш бораётганини айтган. Манжеевнинг таъкидлашича, Батуринанинг бу сўзлари ҳақиқатга мос келмайди ва шу сабабли унга қарши туҳмат қилиш бўйича даъво аризаси беришга асос бўлган.

Савочкин бирор одам унга қарши жиноий иш қўзғатилганини билса-да, бироқ судга келмаса қидирувга берилишини эслатиб ўтган. У Батуринага очилган жиноий иш бўйича изоҳ бермаган.

Елена Батурина Forbes нашри бўйича Россиянинг энг бадавлат аёли ҳисобланади. 2019 йилда унинг бойлиги 1,2 млрд долларга етган. Лужковнинг беваси ҳозирда асосан хорижда ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг энг бадавлат аёли қидирувга берилди