date
views 3 540

Туркманистон президенти Янги йил базмида дижейлик қилди (видео)

Туркманистон президенти Янги йил базмида дижейлик қилди (видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўзининг турфа қирралари билан ажаблантиришда давом этмоқда. У Янги йил базмида дижейлик қилди ва бир қатор композицияларни ижро этди. Тадбир иштирокчилари уни қизғин қўллаб-қувватлаб туришган.

Туркманистон президенти базмнинг деярли бошидан охиригача дижейлик аппаратураси ортида туриб, қўшиқчиларга жўр бўлиб турган.
Бердимуҳамедовнинг дижейлик қилаётгани видеоси 1 январда YouTube’да эълон қилинди.
Аввалроқ Туркманистон президенти циркда артистлар олдида чиқиш қилиб, оқ рангли отда манежни бир неча марта айланиб чиққан.
[media=https://youtu.be/XBuucLyK5rw]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон президенти Янги йил базмида дижейлик қилди (видео)