08:58 / 09.01.2020
2 515

Карлос Гон Япониядан қочгандан кейин илк бор омма олдида пайдо бўлди

Карлос Гон Япониядан қочгандан кейин илк бор омма олдида пайдо бўлди
Фото: Reuters
Nissan компаниясининг собиқ раҳбари Карлос Гон Япониядан қочиб кетгандан кейин илк бор омма олдида кўринди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

Гон Ливан пойтахти Байрутда матбуот анжумани ўтказди ва Япониядан қочишининг сабабини тушунтирди. Унинг таъкидлашича, Японияда унга қўйилган айбловлар асоссиз бўлган. У ўзини адолатсиз япон тизими қурбони деб атаган.

Гон Япония прокурорлари ва Nissan топ-менежерларини унга қарши тил бириктиришда айблаб, сиёсий таъқибдан қутилиш учун қочганини айтган.
Гонга матбуот анжумани вақтида рафиқаси Кэрол Гон ҳамроҳлик қилган. Япония суди Кэрол Гонни ҳам жавобгарликка тортмоқчи.

Японияда уй қамоғида ушланган Гон Кунчиқар мамлакатдан яширинча олиб чиқилиб, 31 декабрда Ливанга етказилган. Ливан фуқаролигига эга бўлган Гон Ливан президенти Мишел Наим Аун билан учрашиб, ундан хавфсизлик кафолатини олган.

Гон Японияда 80 млн долларлик даромадни яширишда айбланган ва 4 ой ҳибсда ушлаб турилган. 2019 йил март ойида у 8,9 млн доллар гаров пули эвазига озодликка чиқарилганди. Гон ўзига қўйилаётган айбловларни рад этиб келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Карлос Гон Япониядан қочгандан кейин илк бор омма олдида пайдо бўлди