19:43 / 14.01.2020
3 180

Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсдаги муддати яна узайтирилди

Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсдаги муддати яна узайтирилди
Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди. Бу ҳақда собиқ президент адвокати Замир Жоошев маълум қилган.

Ҳимоячининг сўзларига кўра, суд Атамбаевни ҳибсда сақлаш муддатини икки ойга, яъни 2020 йил 15 мартгача узайтирган. Навбатдаги суд жараёни 16 январь куни бўлиб ўтиши белгиланган.

Қирғизистоннинг собиқ президенти 9 август куни ҳибсга олинган. Атамбаевга Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) «Алфа» махсус кучлари қўмондони ўринбосари Усенбек Ниязбековни ўлдиришда айбланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 7 августда Қирғизистон Махсус кучлари Атамбаевнинг Қўйтошдаги қароргоҳига коррупция айблови асосида ҳужум қилишган эди. Ҳужум натижасида 36 киши тан жароҳати олган ва бир аскар ҳалок бўлган эди. Мазкур воқеа ортидан Қирғизистон собиқ президентига қотиллик айблови ҳам тиркалган.

Иккинчи ҳужум 8 августда амалга оширилиб, Атамбаев хавфсизлик кучларига таслим бўлган.
Бу ҳибсда сақлаш муддатининг илк бор узайтирилиши эмас. Бундан олдин ҳам Қирғизистон суди қамоқ муддатини 26 октябргача белгилаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбаевнинг ҳибсдаги муддати яна узайтирилди