Хитойлик мутахассислар коронавируснинг дастлабки суратини эълон қилди

  • 24 январь 2020, 20:43
  • 2 874
  • Дунё
  • Хитойлик мутахассислар коронавируснинг дастлабки суратини эълон қилди
    Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази электрон микроскопда олинган коронавирус (2019-nCoV) нинг биринчи суратини эълон қилди.

    Жорий йил 23 январь тонгги ҳолатидаги маълумотларга кўра, Хитойда 600 дан зиёд ҳолатда коронавирус касаллиги аниқланган. Ушбу хасталикдан 17 нафар инсон вафот этган. Ушбу ҳолат юзасидан 22 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ўтказилган фавқулодда йиғилишда мутахассислар халқаро фавқулодда ҳолат эълон қилишдан олдин авж олган касаллик ҳақида кўпроқ маълумот олишлари кераклиги тўғрисида қарорга келишган.

    “РБК”га асосланиб, Daryo.uzʼнинг хабар беришича, мутахассислар вируснинг штаммини ажратишга эришган бўлиб, бу унинг тузилишини ўрганишга ёрдам беради.

    Фото: chinacdc.cn
    Коронавируснинг танаси қуёш тожларини эслатиб юборувчи туртиб чиққан қисмлар билан ўралгани сабабли у шундай ном олган. Марказ томонидан эълон қилинган суратда шундай белгилари кўринган.

    24 январь ҳолатига кўра, Хитойда коронавирус сабабли 875 киши пневмония билан касаллангани аниқланган. АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Ветнам, Таиланд, Цингапур, Гонконг, Макао ва Тайванда ҳам касалланиш ҳолати қайд этилган.

    Хабар берилишича, шаҳарда махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 2020 йил 23 январь соат 10:00 дан бошлаб жамоат транспорти (автобуслар, метро, паромлар ва бошқалар) вақтинча тўхтатилди, аэропорт ва темир йўл станцияларидан чиқадиган рейслар бекор қилинди. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган. Шаҳарнинг барча транспорт воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган.

    » » Хитойлик мутахассислар коронавируснинг дастлабки суратини эълон қилди