14:03 / 26.01.2020
3 829

Хитойдаги ўзбекистонликлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумот тарқатмаслик сўралди

Хитойдаги ўзбекистонликлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумот тарқатмаслик сўралди
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитой Халқ Республикасидаги вакили Хуснулла Асадуллаев мамлакатда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади.

«Бугунги кунда жаҳон оммавий ахборот воситалари томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ухань шаҳрида коронавурис тарқалаётгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқатилмоқда. Ўз ўрнида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Хитойдаги вазият элчихонамиз ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонамиз томонидан назоратга олингани ҳамда мазкур йўналишда узлуксиз ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Хитой Халқ Республикасидаги вакили Хуснулла Асадуллаев эпидемия маркази бўлган Ухань шаҳрида таълим олаётган ёшларимиз билан ҳозирги вақтга қадар доимий алоқада бўлиб турибди ва мавжуд маълумотга кўра, вазият маҳаллий Ҳукумат вакиллари томонидан тўлиқ назоратга олинган, қолаверса Хитой Халқ Республикасидаги Ўзбекистон элчихонаси ва Бош консулхонаси ходимлари томонидан ушбу масалани ҳал қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу боис, ёшларимиздан нотўғри маълумотлар билан вазиятни кескинлаштирмасликни илтимос қилган ҳолда ҳолат юзасидан саволлар бўлса, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ва ассоциациянинг Хитой Халқ Республикасидаги вакили билан боғланиши мумкинлигини маълум қиламиз. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ишонч телефони: +99899 345 55 59», — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram’да тарқалган аудиоларда бошқа давлатлар Хитойдан ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиб бўлгани, фақат Ўзбекистон бу масалада эътиборсизлик қилаётгани ҳақида шикоят қилинганди.

Айни вақтда вирус илк бор аниқланган Уханда 30дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкинлиги маълум қилинган, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов улар ватанга олиб келиниши мумкинлигини айтган эди.

Кейинроқ Хитой ҳукумати ҳеч қайси давлатга фуқароларини эвакуация қилишга рухсат бермаётгани маълум қилинди.
Сўнгги маълумотларга кўра, вирус юқиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 56 нафарга етган, 2 мингга яқин киши вирусдан зарарланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги ўзбекистонликлардан коронавирус ҳақида нотўғри маълумот тарқатмаслик сўралди