date
views 5 184

Хитойнинг Ухан шаҳрида “ҳаёт тўхтаб қолди” (видео)

Хитойнинг Ухан шаҳрида “ҳаёт тўхтаб қолди” (видео)
2019-nCoV коронавируси тарқалиши ва ҳукуматнинг уйдан кўчага чиқмаслик ҳақидаги тавсиялари натижасида Ухан кўчалари ҳувиллаб қолди. Бу ҳақда South China Morning Post нашрининг YouTube’даги канали лавҳасида айтилган.

Лавҳада осмонўпар бинолар ва йирик боғларга эга шаҳар бўм-бўш эканлиги кўринади. Кўчаларда шахсий автоуловлар ва тез ёрдам машиналари аҳён-аҳёнда кўзга ташланади, одамлар деярли йўқ, кўчага чиққанлари ҳам ҳимоя ниқобларида.

Маҳаллий аҳоли вакили бўлган Давид Вунинг сўзларига кўра, шаҳарда қолганларнинг барчаси қўрқувда ва деярли ҳеч ким кўчага чиқмаяпти. “Авваллари шаҳар кўчаларида одам жуда кўп бўларди, ҳамма қаергадир югурган, шошилган… Ҳозир кўчадагиларни бармоқ билан санайсиз”, дейди у.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида зотилжам (пневмония) касали тарқалганини эълон қилди. Касаллик тарқатувчиси янги пайдо бўлган 2019-nCoV коронавируси эканлиги айтилди. Шу пайтгача Хитойда ушбу вирус билан зарарланганлар сони 7 800 кишидан ошди, 1 370 киши оғир аҳволда, 170 киши эса ундан вафот этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойнинг Ухан шаҳрида “ҳаёт тўхтаб қолди” (видео)