date
views 3 673

Коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкинлиги айтилмоқда

Коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкинлиги айтилмоқда
Россия Миллий тадқиқот тиббиёт университети, болалардаги юқумли касалликлар кафедраси доценти Иван Коноваловнинг сўзларига кўра, янги 2019- nCoV маиший буюмлар, пул банкноталари ва уяли телефонлар орқали, ҳаво орқали юқадиган ҳар қандай инфекция каби юқтирилиши мумкин.

Вирус беморнинг йўтал ёки аксириши орқали ҳаво тарқалади, маиший буюмлар устига тушади. Бу грипп вируси, қизамиқ, сувчечак, риновирус ва янги коронавирусга хос.

Хитойлик мутахассисларнинг таъкидлашича, вирус ҳаво-томчи йўли билан 1-2 метрдан ва вирус тушган қўллар билан кўзни ишқалаш орқали юқиши мумкин.

Охирги маълумотларга кўра, вируснинг қурбонлари умумий сони 259 нафарга етди, 11,7 мингдан кўпроқ одам унга йўлиққан.
Ҳисоб-китобларга кўра, янги коронавирусдан ўлиш даражаси 2,5 фоизни ташкил қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкинлиги айтилмоқда