07:47 / 16 февраля 2020
2 463

Украинада саккиз ёшли қизалоқ эрта қаришдан вафот этди

Украинада саккиз ёшли қизалоқ эрта қаришдан вафот этди
Фото : Волинь24
Шифокорларнинг маълумот беришича, прогерия билан касалланган болалар бир йилда 8-10 ёшга қарийди, яъни украиналик қизалоқ 80 ёшларда бўлган. Украинада прогерия – эрта қариш касаллигига чалинган саккиз ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда «Волинь24»га таяниб РИА Новости хабар берди.

Бу ирсий касалликка чалинган беморларнинг скелети ўсмайди, аммо бош мияси ва ички органлари ўсиб кетади. Қизалоқ бир неча марта инсультни бошидан кечирган ва полиорган етишмовчиликдан вафот этган.

Шифокорларнинг маълумот беришича, прогерия билан касалланган болалар бир йилда 8-10 ёшга қарийди, яъни украиналик қизалоқ 80 ёшларда бўлган.
Қизча Волин областидаги Качин қишлоғида яшаган. Икки йил аввал унинг мазкур хасталикка чалингани аниқланганди.
Дунё бўйича 350га яқин прогерия ҳолати қайд этилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)