
Президент Эрдоған ва Россия Президенти Путин кеча кечқурун 18:00 да телефон орқали қўнғироқлашишди. Бу ҳақда CНН ТУРК телеканалининг жонли эфирида журналист Сиямет Качмаз Москвадан хабар берди.
- "Аслида, биз ушбу учрашув олдинроқ бўлишини кутгандик. Айниқса, бундай қизғин вақтларда дипломатлар учрашувида унчалик натижа бўлмайди. Президент Эрдоған ва Россия Президенти Путин қарорларида баъзи ўзгаришларни амалга оширадиган етакчилардир. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқот, ҳатто муносабатлар энг кескин вазиятга тушиб қолган тақдирда ҳам инқирозларни ҳал қилишда бир қадам олдинда турадилар.
Россия Суриядаги барча ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилиш учун Идлибдаги вазиятни ҳал қилиш кераклигини айтмоқда. Туркия доимий барча даражаларда бу масала бўйича Россия томонининг фикрини инобатга олади. Бугунги учрашувда минтақани енгиллаштирадиган натижани кутмоқдамиз", - дейди Россияда ишлайдиган журналист Качмаз жонли эфирда берган шарҳида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар