
Фото: Ng Han Guan / AP
Хитойнинг тўртта провинцияси коронавирус билан касалланиш хавфи даражаси пасайгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий тиббиёт расмийларига таянган ҳолда хабар бермоқда деб ёзади Kun.uz нашри.
Юннан ва Гуйжоу провинциялари хавф даражасини биринчи даражадан (энг юқори) учинчи даражагача, Гуандун ва Шанси эса биринчи даражадан иккинчи даражагача туширди.
Аввалроқ, Гансу ва Ляонин провинцияларининг тиббий органлари хавф даражаси пасайтирилгани тўғрисида маълум қилганди.
South Morning China Post хабарига кўра, Хитойнинг тўртта минтақаси расмийлари қарори Си Цзинпиннинг эпидемияни бартараф этишда давлат катта ёрдам бериши ҳақида ваъда қилган нутқидан сўнг очиқланди. ХХР етакчиси коронавирусни бутун мамлакат учун синов деб атаб, Хитой рўй берган ҳодисадан сабоқ чиқариши лозимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Си Цзинпин Коммунистик партиянинг ҳаракатлари ўз вақтида ва самарали бўлганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, касаллик тарқалишига тезкор реакция «Хитой ривожланишининг социалистик модели афзалликларини намойиш этди».
Шунингдек, ХХР етакчисининг таъкидлашича, расмийларнинг энг муҳим мақсади Хубэй провинциясидан, шу жумладан, мамлакат пойтахти Пекинга касаллик тарқалишининг олдини олиш бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 2592 киши коронавирус натижасида ҳаётдан кўз юмди. Хитойнинг материк қисмидан ташқарида касалланганларнинг энг кўп сони Жанубий Корея, Япония ва Италияда қайд этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар