17:37 / 25.02.2020
4 111

Миллиардер Уоррен Баффет дунёдаги энг яхши бизнес номини айтди

Миллиардер Уоррен Баффет дунёдаги энг яхши бизнес номини айтди
Фото: Reuters
Миллиардер ва Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет CNBC телеканалига берган интервьюсида Apple’ни дунёдаги энг яхши бизнес, деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, ушбу компанияни нафақат Berkshire Hathaway’га тегишли (тахминан 5,5 фоиз) акциялар сифатида, балки хусусий бизнес сифатида ҳам кўради. «У ақл бовар қилмайдиган компания. Мен унга аввалроқ баҳо беришим керак эди», — деган у.

Инвестор ўзининг Samsung телефонини яқинда iPhone’нинг сўнгги моделига алмаштирганини тан олган. Баффетнинг таъкидлашича, яқинда унга бир нечта смартфонлар совға қилишган бўлиб, улардан бири Apple раҳбари Тим Кукдан эди. Шу билан бирга, миллиардер аксарият одамлар каби гаджетнинг барча хусусиятларидан фойдаланмаслигини, кўпинча шунчаки қўнғироқ қилиш учунгина фойдаланишини айтган.

Баффет, шунингдек, Хитойда янги турдаги коронавируснинг тарқалишини изоҳлаб, бу инвесторлар қарорларига таъсир қилмаслиги кераклигини айтган. «Бу сизнинг акциялар билан қилаётган ишингизга таъсир қилиши керак деб ўйламайман, аммо инсоният нуқтаи назаридан бу даҳшатли нарсадир», — дея таъкидлаган у.

Вируснинг Berkshire Hathaway’га таъсири ҳақида тўхталар экан, миллиардер содир бўлаётган воқеалар компанияга таъсир қилмаслиги кераклигини айтган. «Биз бизнесни 20 ёки 30 йил давомида эгалик қилиш учун сотиб оламиз, 20 ва 30 йиллик прогноз коронавирус туфайли ўзгармади, деб ўйлаймиз», — дея қўшимча қилган Баффет.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллиардер Уоррен Баффет дунёдаги энг яхши бизнес номини айтди