18:44 / 25.02.2020
3 057

Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига расман айблов эълон қилинди

Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига расман айблов эълон қилинди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига нисбатан оммавий тартибсизликлар уюштириш айблови эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон социал-демократик партияси вакили Қундуз Жолдубаева маълум қилди.

"Бугун прокуратура томонидан Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича жиноят иши иштирокчиларига айблов ҳужжатлари расман топширилди", - деди Жолдубаева.
Унинг маълумот беришича, ушбу иш бўйича Атамбоевдан ташқари яна 13 киши, жумладан Жолдубаеванинг ўзи, президент аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязов, миллий парламент депутатлари Асель Кодуранова ва Ирина Карамушкиналар ҳам айбланган.

Қирғизистон махсус хизматлари 7-8 август кунлари Атамбоевнинг уйи жойлашган Қўй-Тош қишлоғида уни қўлга олиш бўйича амалиёт ўтказганди. Амалиёт давомида махсус хизматлар ходимлари Атамбоевнинг тарафдорларига қарши махсус воситалар қўллашган. Собиқ президентнинг тарафдорлари бунга жавобан ўт очишган. Атамбоев тарафдорлари, шунингдек, 6 жангчини гаровга олишган.

Натижада бир кунга яқин давом этган тўқнашувлардан кейин Атамбоев таслим бўлишга қарор қилган. Воқеа вақтида 136 киши жабрланган, бир жангчи ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алмазбек Атамбоев ва унинг тарафдорларига расман айблов эълон қилинди