06:50 / 04.03.2020
3 166

Эфирда янги фильмлар...

Эфирда янги фильмлар...
BBC хабарларга кўра март ойининг турли саналаридан дунё бўйлаб эфирга узатиладиган фильмлар маълум бўлди: A quiet Place Part II (Тихое место), Mulan, Military Wives (Военные жены), The Hunt (Охота), Onward (Далее) , The Roads not taken (Дороги не взяты), Bacurau, Radioactive, The truth (Правда), Misbehaviour (Проступок).

Маълумки, дунё киноси борган сари ўз томошабинлари сони билан барчани ҳайратга солмоқда. Бу галги фильмлар рейтинги ҳам аввалгиларидан ортда қолмайди деган умиддамиз.

Кино оламида янгиликлар жуда тезлик билан тарқалади. Бу галги ўнталикдан дастлабкиси "A quiet Place"1-қисмдаёқ кўп даромад келтирган эди, у сўнгги йилларнинг танқидчилар синовидан муваффақиятли ўтган, даҳшатли фильми эди. Иккинчи қисмда ҳам режиссёр К. Жоннинг рафиқаси асосий ролни яратган. Фильм 18-мартдан эфирга узатилиши кутилмоқда.

“Мулан” барчамизга маълум Дисней компаниясининг Хитой афсонаси асосида ватан ҳимояси учун жангчи қиёфасида империя армиясида хизмат қилган довюрак қиз ҳақида эди. 25 мартдан ойнаи жаҳонда намойиш этиладиган фильмда анимацион қаҳрамонни жонли тарзда томоша қилиш мумкин.

“Ов” фильми Британияда 11 мартдан, AҚШ ва Швецияда 13 март санасидан эфирга узатилувчи сатирик кулгига бой кино.

Янги фильмлар ичида инсон руҳиятини саволга тутувчи, ғам-қайғуга, соғинч, муҳаббатга тўла воқеалар тасвири билан бойитилган “The roads not taken” фильмининг алоҳида ўрни бор. Ушбу фильмларни яқин йилларда ўзбек тилида ҳам кутиб қоламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эфирда янги фильмлар...