07:50 / 06.03.2020
3 324

Ҳожатхона қоғозларининг вирусдан сақловчи хусусияти борми?

Ҳожатхона қоғозларининг вирусдан сақловчи хусусияти борми?
Aвстралия маҳаллий аҳолиси коронавирус қўрқувига ҳожатхона қоғозини сотиб олиш орқали жавоб беришмоқда.
Қизиғи мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлган Сиднейда супермаркетларнинг жавонлари бир неча дақиқада тозаланиб қолмоқда.
Полиция чоршанба куни ҳам можароларни бартараф қилишга чақирилди, хабарларга кўра, дўконларда харидорлар орасида тажовуз ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ҳожатхона қоғози танқислиги хабарлари тарқалди. Ўрамларни онлайн равишда юзлаб долларга сотиб олишяпти, тингловчилар радиостанцияларга рулонли пакетларни ютиб олишга чақирилмоқда.
Aвстралияликлар ҳожатхона қоғози учун ушбу ҳафтада ақлдан озишди.

Aҳвол шу қадар ёмонлашдики, одамлар жамоат жойларидан ўғирлашгани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Фақат нима бўляпти ва нега одамлар бундай йўл тутишмоқда?
Ҳожатхона қоғози муаммоси фақат Aвстралия учун хос эмас - шунга ўхшаш вазиятлар Сингапур, Япония ва Гонконг сингари вирус ёмон тарқалган жойларни қамраб олган.

AҚШда ҳам ҳожатхона қоғозларини сотиб олишаётгани ҳақида хабарлар бор. Бу ҳолатларга сабаб коронавирусдан жон сақлаш учун маълум муддат одамларнинг уйларидан чиқмай яшашларига тўғри келиши бўлмоқда. Ваҳимага тушган одамлар ҳожатхона қоғозларини олдиндан сотиб олмоқдалар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳожатхона қоғозларининг вирусдан сақловчи хусусияти борми?