16:30 / 10.03.2020
3 753

Коронавирусдан сақланиш учун соқолни олиб юриш керакми?

Коронавирусдан сақланиш учун соқолни олиб юриш керакми?
Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сайин, чалғитувчи ёки ёлғон хабарлар пайдо бўлмоқда.
Ҳозиргача Aфрикада вируснинг тасдиқланган ҳолатлари нисбатан кам кузатилган, аммо қитъадаги баъзи мамлакатлар расмийлари ҳали ҳам нотўғри маълумотларга дуч келишмоқда.

1. Вирусдан ҳимояланиш учун соқолингизни олишингиз керакми?
AҚШ соғлиқни сақлаш маъмурлари томонидан соқол ва ниқоблар тўғрисида яратилган эски графикдан нотўғри фойдаланишган.
Нигерия Пунч газетасининг сарлавҳасида: "Коронавирусдан сақланиш учун соқолингизни олдиринг, соғлиқни сақлаш вазирлиги огоҳлантирмоқда" деб ёзилган.

Бундай нотўғри маълумотлар кўплаб давлатларда турли усулда тарқалмоқда.
Соқол қўйиб юрадиган кишиларда соқол шаклига қараб ниқоблар мувофиқлиги айтилган.
Графика ҳақиқийдир, аммо у 2017 йилда (коронавирус тарқалишидан олдин) мос келадиган ниқоб кийган ишчилар учун яратилган. Хабар қилинганлардан фарқли ўлароқ, соғлиқни сақлаш маркази уни яқинда нашр этмаганлиги ва одамларга соқолларини олишларини тавсия этмаётгани аниқланди.
Буюк Британиядаги ҳозирги соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳат шундан иборатки, ниқоблар шифохоналарда тиббий ходимлар учун фойдалидир.

2. Нигерия воизи коронавирус билан курашмоқда
Вирусни даволай оламан деб даъво қилган инжил воизи ҳам айни мавзуга айланди. Ваҳоланки, бу ҳам тарқалган қалбаки маълумотлардан бири.

3. Такси ҳайдовчиси ҳақидаги ёлғон хабарлар
Ижтимоий тармоқларда коронавирус ташхиси қўйилган нигериялик ҳайдовчи ҳақида ҳикоя WhatsApp фойдаланувчилари томонидан улашилган - аммо бу ҳақиқат эмас.
Хабарга кўра, такси ҳайдовчиси коронавирус ташхиси қўйилган "оқ танли"ни карантин қилинган жойга олиб борган. Шунда Огун штати ҳукумати ҳайдовчини касалхонага ётқизишни буюрган.

Кейинчалик ҳайдовчи коронавирус учун ижобий текширувдан ўтгач, касалхонадан қочиб, унинг оиласига 100 миллион наира (274 минг доллар) тўланмаса, вирусни юқтириш хавфи билан таҳдид қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан сақланиш учун соқолни олиб юриш керакми?